Карвонсарой

Ўзбекистон ҳукумати тижорат банкларини молиялашни қисқартиради

Карвонсарой

ТОШКEНТ – Ўзбекистон ҳукумати тижорат банкларини молиявий қўллаб-қувватлашни тўхтатади. Бу ҳақда пайшанба, 6 декабрь куни AKIpress Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметовга асосланиб хабар берди.

Ҳукумат тижорат банкларидаги улушини хорижий инвесторларга сотмоқчи, деди Ишметов.

«Банклар - тижорат ташкилотлари ва фойда олишлари керак», деди у. «Кўпчилик банклар буни унутиб қўймоқда. Хусусан, давлат банклари давлатдан молиявий ёрдам олишга кўникиб қолганлар».

«Энди эса вазият ўзгарди», деди у. «Ҳукумат бундан буён давлат банкларини молиявий қўллаб-қувватламайди ва банклардаги улушини қисқартиради. Аксияларнинг бир қисми хорижий инвесторларга сотилади».

Унинг сўзларига кўра, Жаҳон банки гуруҳи таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси «Ипотекабанк»ка кредит бериб, унинг 15 фоиз акцияларини сотиб олиш истагини билдирган. ХМК вакиллари банк кузатув кенгаши таркибига киритилади ва корпоратив бошқарувни ривожлантиришга кўмаклашади.

Ишметовнинг айтишича, Ўзбекистон Марказий банки мамлакатдаги кредит тизимини қайта кўриб чиқади, сабаби аввалги имтиёзли кредитлар тизими тижорат банкларининг ривожланишини секинлаштириб юборган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500