Карвонсарой

Қирғизистон бош вазирининг собиқ ўринбосари коррупцияда айбланиб қўлга олинди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон бош вазирнинг собиқ ўринбосари коррупцияда айбланиб ҳибсга олинди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси душанба (10 декабр) куни. Хабар Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (ГКНБ) баёнотига асосланган.

Дуйшенбек Зилалиев ўтган ҳафта охирида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган, унга «ноқонуний бойлик орттириш» айблови қўйилган, деб хабар берди ГКНБ. У 900 минг АҚШ долларига (62,9 миллион сўм) тенг маблағнинг келиб чиқишини исботлаб бера олмаган.

Зилалиев 2017 йилда маълум вақт давомида бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллаган.

Аввалроқ, 5 декабр куни Озарбайжон ҳукумати Бишкекнинг илтимоси билан Қирғизистон давлат божхона хизматининг собиқ раҳбари Адамкул Жунусовни коррупцияда айблаб ҳибсга олган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500