Карвонсарой

Қирғизистонлик келин ўғриси ва қотили 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон суди май ойида ёш қизни ўғирлаган ва ўлдирган эркакни 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси сешанба, 11 декабр куни.

Бишкекнинг Свердловск туман суди турмуш қуришга мажбурлаш мақсадида Бурулай Турдаали қизини ўғирлаб, сўнгра уни ўлдирган 29 яшар Марс Бодошевга 11 декабр куни ҳукм ўқиган.

Суд, шунингдек, Бодошевга ушбу жиноятни содир этишда кўмаклашган дўсти Акмат Сеитовни ҳам етти йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида қарор чиқарган.

Бодошев Чуй вилояти милиция идорасида Турдаали қизи билан ёлғиз қолган пайтда уни пичоқлаб ўлдирган.

Ушбу воқеа ортидан бир нечта милиция ходими ишдан бўшатилган, айримларига ҳайфсан эълон қилииб, қуйи лавозимларга туширилган.

Мазкур қотилликдан сўнг, бутун мамлакат бўйлаб «келин ўғирлаш» амалиётига қарши кўп сонли намойишлар бўлиб ўтган.

Қирғизистонда келин ўғирлаш қонунга хилоф бўлса-да, бу жиноятни содир этганлар камдан-кам ҳолларда жавобгарликка тортилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500