https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/12/12/newsbrief-01?language_switcher=true

Ички ишлар вазири: Қозоғистонда 15 мингдан ортиқ қўш фуқароликка эга қонунбузарлар аниқланди

Карвонсарой

ОСТОНА – Қозоғистон ҳукумати қўш фуқароликка оид қонунни бузган 15 мингдан ортиқ шахсни аниқлади, деб маълум қилди ички ишлар вазири Калмуханбет Кассимов 12 декабрь (чоршанба) кунги парламент йиғилишида. Бу ҳақда маҳаллий нашрлардан бири хабар берган.

Вазир қонунбузарлар қачон аниқлангани ҳақида маълумот бермаган.

Қозоғистон қонунларига кўра, қўш фуқаролик тақиқланган.

15 минг қонунбузардан 550 нафари жавобгарликка тортилди, 102 киши депортация қилинди ва қолганларга жарима солинди.

Мазкур схемада Россияга кўчиб бориб, у ерда фуқаролик олган қозоғистонликлар иштирок этган, деди у «Almaty TV» телеканалига асосан. Улар Қозоғистон паспорти билан ватанларига қайтиб, бу ерда пенсия олганлар ва бошқа ижтимоий хизматлардан фойдаланганлар, деб қўшимча қилди у.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари қонунбузарларни ижтимоий таъминот идоралари ва чегара хизматлари ёрдамида аниқламоқдалар, деди у.

Кассимов бу ҳақда парламент қуйи палатасининг Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги иммиграция сиёсати бўйича ҳамкорлик шартномасини тасдиқлаганидан сўнг айтиб ўтган, деб хабар берди Total.kz нашри.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha