https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/12/14/newsbrief-02

Қозоғистоннинг SCAT авиакомпанияси Остона ва Душанбе ўртасида узлуксиз рейсларни йўлга қўйди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Қозоғистонинг SCAT авиакомпанияси жума (14 декабрь) куни Остона-Душанбе йўналишида учиб, Қозоғистон ва Тожикистон пойтахтларини боғловчи тўхтовсиз авиақатновни йўлга қўйди, деб хабар берди Asia-Plus.

Рейслар жума ва якшанба кунлари CRJ-200 самолётида амалга оширилади.

Бир томонга чипта нархи 44 минг тенге (118 АҚШ доллари), бориш-келиш чиптаси эса 86 минг тенгени (232 АҚШ доллари) ташкил этади, деди SCAT авиакомпанияси вице-президенти Николай Буряков пайшанба (13 декабрь) куни Остонада.

Душанбе халқаро аэропорти матбуот хизмати хабарига кўра, узлуксиз рейслар Қозоғистон ва Тожикистоннинг савдо ва иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саъй-ҳаракатлари натижасида йўлга қўйилган.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha