https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2018/12/18/newsbrief-01

Ўзбекистон бош вазири музокаралар учун Қирғизистонга ташриф буюрди

Карвонсарой

ЎШ, Қирғизистон – Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов сешанба (18 декабрь) куни Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун Қирғизистонга ташриф буюрди, деб хабар берди 24.kg нашри.

Сешанба куни Ўш шаҳрида бўлиб ўтган учрашув Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлди. Кенгашнинг илк учрашуви март ойида Фарғона шаҳрида ўтказилган.

Томонлар чегара ҳудудларида савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

1
Фикрлар 0
Сиёсат
Каптча *