Карвонсарой

АҚШ Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига юқори технологик ускуналарни ҳадя қилди

Карвонсарой

БИШКЕК – Чоршанба (19 декабр) куни АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси Қирғизистон Ички ишлар вазирлигига замонавий компютерлар, ноутбуклар, принтер ва бошқа ускуналарни ҳадя қилди, дейилади элчихона баёнотида.

Баёнотга кўра, тахминан 20 минг АҚШ долларига (1,4 миллион сўм) тенг бу жиҳозлар одам савдоси билан боғлиқ жиноятларда тергов ва жиноий ишлар самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Чоршанба куни ускуналарни топшириш маросимида вазирликнинг криминал милиция хизмати бўлими раҳбари, полковник Нурбек Абдиев ҳамда элчихонанинг гиёҳвандликка қарши кураш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш халқаро идораси (INL) раҳбари Сандип Пол иштирок этди.

2001 йилдан бери АҚШ давлат департаментининг INL дастури доирасида Қирғизистонга техник ва моддий сифатида 25 миллион АҚШ долларидан (1,7 миллиард сўм) зиёд маблағ ажратилган.

Бу ёрдамлар натижасида «бешта муҳим йўналиш: гиёҳвандликка қарши кураш, қонун устуворлиги, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва ижтимоий назоратдаги ислоҳотлар, коррупция ва одам савдосига қарши курашда катта ютуқларга эришилди», дейилади баёнотда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу компьютерларда ҳамма маълумотларни АҚШга узатадиган чиплар бўлиши мумкин. Текшириш керак!

Жавоб бериш

Тиланчилар

Жавоб бериш