Карвонсарой

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Silk Visa» дастурини ишга туширади

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Қозоғистон ва Ўзбекистон икки мамлакатда бирдек амал қиладиган ягона визани жорий этишга келишиб олди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Минтақада туризмни ривожлантиришга қаратилган «Silk Visa» тизими 2019 йилнинг февраль ойидан иш бошлаши кутилмоқда.

Бу чора минтақага хорижлик сайёҳларни жалб қилиш ва уни янада оммалаштиришга ёрдам беради. Бу ҳақда Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев 20 декабрь куни Тошкентда журналистларга маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу лойиҳага Қирғизистон ва Тожикистон ҳам қизиқиш билдирган.

Қозоғистон Европадаги Шенген визасига ўхшаш тизим бўлиши кутилаётган «Silk Visa» лойиҳасига Туркия ва Озарбайжонни ҳам жалб қилиш устида ишламоқда. Бу ҳақда қозоқ расмийлари маълум қилганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500