Карвонсарой

Шимолий Қозоғистон вилоятини ривожлантиришга оид янги режа амалга оширилади

Карвонсарой

ПЕТРОПАВЛОВСК, Қозоғистон – Қозоғистон расмийлари Шимолий Қозоғистон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича уч йиллик режани амалга оширишга киришди, деб хабар беради Казинформ пайшанба (27 декабр) куни.

Ушбу режага мувофиқ, Қозоғистон ҳукумати вилоятда турли инфратузилмавий ва бошқа ислоҳотларни амалга ошириш, жумладан, 302 қишлоқда 3000 та уй-жой барпо этиш учун 300 миллиард тенге (800 миллион АҚШ доллари) ажратади. Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокими Кумар Аксакаловнинг айтишича, бу борадаги ишлар 2019 йилда бошланади, бир йил давомида 600 та уй-жой қурилиши тугалланади.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг кўрсатмасига мувофиқ тайёрланган режа қишлоқ жойларни ривожлантиришга қаратилган.

Аксакаловнинг сўзларига кўра, режада қарийб 600 километр қишлоқ йўлларини таъмирлаш, 94 та қишлоқни сув билан таъминлаш ва вилоят мактаблари учун 4 минг дона компьютер сотиб олиш ҳам кўзда тутилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500