Карвонсарой

Россиядаги бино портлашида 1 тожикистонлик омон қолган, 10 кишининг тақдири номаълум

Карвонсарой

МАГНИТОГОРСК, Россия – Россиянинг Магнитогорск шаҳрида қулаб тушган кўп қаватли бино вайроналари орасидан бир тожикистонлик қутқариб олинган. Янги йил арафасида газ чиқиши сабабли рўй берган портлаш қурбонлари сони 20 дан ошди, деб хабар берди Аsia-Plus нашри ва Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL) чоршанба (2 январь) куни.

Хатлон вилоятининг Кушон туманидан бўлган 26 яшар Шуҳрат Улфатов қутқариб олинган, аммо яна 10 нафар тожикистонлик бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда, деб хабар берди Аsia-Plus Тожикистон меҳнат вазирлигига асосланиб.

Манбага кўра, Улфатов душанба (31 декабрь) куни топилган, аммо унинг аёли ва уч фарзандининг тақдири номаълумлигича қолмоқда, яна бир тожикистонлик оиланинг 6 аъзоси бедарак йўқолган.

Портлаш натижасида камида 28 киши, жумладан икки ёш бола ҳалок бўлган, деб хабар берган RFE/RL чоршанба куни. Воқеадан 48 соат ўтиб ҳам 20 дан ортиқ одамнинг тақдири ҳамон номаълумлигича қолган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500