Карвонсарой

Олмаотада Олимпия ўйинлари совриндори Денис Тенни ўлдиришда гумонланганлар устидан суд бошланди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Пайшанба (3 январ) куни бошланган суднинг илк кунида Қозоғистонлик фугурист Денис Тенни ўлдиришда гумон қилинганлар – Арман Қудайбергенов ва Нурали Қиясовлар ўз айбини тан олмади, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси.

Терговчиларга кўра, Тен ўтган йилнинг июнь ойида Олмаотада автомашинасининг ён ойналарини ўғирлашга уринган икки эркак билан тўқнаш келиб, пичоқ еган ва ҳаётдан кўз юмганди.

Гумондорларнинг иккови ҳам қотиллик ва ўғирлик содир этганларига иқрор бўлмаганлар. Учинчи айбланувчи Жанар Толибаева ўғирлик ва жиноят ҳақида хабар бермаганлик айбловини рад этган.

25 яшар Тен Олимпия медалини (2014 йил, Сочи, бронза) қўлга киритган илк қозоғистонлик фигурист эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500