https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/04/newsbrief-03

Манба: Афғонистон чегарасидаги тўқнашувда тожик аскари ҳалок бўлди

AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистон чегара хизмати аскари бедарак йўқолган чўпонни қидираётганида афғонистонлик контрабандачилар ҳужумига учраб ҳалок бўлган. Бу ҳақда собиқ совет республикасининг хавфсизлик хизматидаги манба жума (4 январь) куни AFPга маълум қилган.

Тожикистон хавфсизлик хизматидаги манбанинг AFPга берган хабарига кўра, чегарачи ўғирлаб кетилган дея гумон қилинган чўпонни қидираётган вақтда ўлдирилган.

«Тожик ҳарбийси тўқнашувда ҳалок бўлди», деди хавфсизлик хизматидаги манба тўқнашувнинг Душанбедан 180 километр жануби-шарқдаги чегара ҳудудида содир бўлганини маълум қиларкан.

Манбанинг хабар беришича, тўқнашувдан сўнг тожик аскарлари 15 килограмм гашиш ва пулемётни мусодара қилганлар.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, 42 яшар экани айтилаётган чўпон 1 январь куни бедарак йўқолган.

Тожикистоннинг Афғонистон билан чегарасида тез-тез отишмалар содир бўлиб туради, афғон контрабандачилари Тожикистон фуқароларини ўғирлаб, уларни ҳибсдаги сафдошларига айирбошлашга ҳаракат қиладилар.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha