https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/07/newsbrief-01?language_switcher=true
Қозоғистон тўлов шартларининг оғирлашиб кетгани сабабли Хитойнинг молиялаштирувидан воз кечди

Россияда бино қулаши туфайли қурбон бўлган тожик оиласи билан видолашувга юзлаб одам келди

Карвонсарой

ХАТЛОН ВИЛОЯТИ, Тожикистон – Душанба (7 январ) куни Хатлон вилоятининг Кушониён туманида юзлаб одамлар Ражабмо Исоева ва унинг уч фарзандини сўнгги манзилга кузатдилар. Улар 31 декабр куни Россиянинг Магнитогорск шаҳрида кўп қаватли тураржой биносида юз берган портлаш туфайли ҳалок бўлган эдилар, деб хабар беради ASIA-Plus нашри.

24 яшар Исоева ва унинг уч фарзанди – 6 яшар Аҳмад, 4 яшар Фотима ва уч ёшли 3 Муҳаммад душанба куни Малик Гиёев қишлоғида дафн этилганлар. Оила бошчиси 26 яшар Шуҳрат Улфатов Россиянинг Челябинск шаҳридаги шифохонада ҳамон беҳуш ҳолатда ётибди, унга фожеа ҳақида хабар берилмаган.

Ҳалок бўлган она ва фарзандларнинг жасади якшанба (6 январ) куни Тожикистонга етказилган.

Дафн маросимида туман ҳокимияти вакиллари ҳам иштирок этганлар.

Россия расмийларига кўра, портлаш газ чиқиши натижасида юз берган. Ҳалокат натижасида 39 киши ҳаётдан кўз юмди.

Шанба (5 январ) куни Магнитогорскдаги мусулмонлар ҳамжамияти портлаш қурбони бўлган бошқа бир тожик оиласининг тўрт нафар аъзосини дафн этган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha