ДУШАНБЕ – Россиянинг Магнитогорск шаҳар полицияси Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларининг тураржойларида рейдлар бошлаган. Бу ҳақда пайшанба (10 январ) куни ASIA-Plus машри мазкур шаҳардаги мигрантларнинг сўзларига таяниб хабар берган.
Ушбу ҳолат 31 декабр куни кўп қаватли уйда газ сизиб чиқиши натижасида юз берган портлашдан сўнг кузатилмоқда. Бахтсиз ҳодиса натижасида камида 39 киши, жумладан икки тожик оиласининг 8 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмган эди.
«Полиция меҳнат мигрантларининг ҳужжатларини текширишни кучайтирган. Бир неча киши тергов изоляторига жойлаштирилди», деди тожикистонлик меҳнат мигрантларидан бири ASIA-Plus нашри билан телефон орқали суҳбатда.
Полиция рейдлар нима сабабдан ўтказилганини маълум қилмаган, бироқ «ҳуқуқ-тартибот идораларининг тахминича, кўп қаватли уйдаги портлаш Марказий Осиёликлар тарафидан содир этилган теракт бўлиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалган».
Россия тергов қўмитаси бино вайроналари орасидан портловчи моддалар қолдиқлари топилмаганини маълум қилган эди.
Газ сизиб чиқиши сабабини аниқлаштириш лозим, кўп эҳтимол билан, у Марказий Осиёдан бўлиб чиқса керак (эҳтимол, кичикроқ баллонда).
Жавоб беришФикрлар 2
ФСБнинг ўзи бинони портлатган, энди эътиборни мигрантларга қаратишяпти.
Жавоб беришФикрлар 2