Карвонсарой

Қирғиз мусиқий фильми Калифорния кинофестивалида намойиш этилди

Карвонсарой

БИШКЕК – «Дарахт қўшиғи» (Дарак Йири) номли қирғиз мусиқали фильми 3-14 январь кунлари Калифорнияда бўлиб ўтган Palm Springs халқаро кинофестивалида икки бор намойиш этилди, деб маълум қилган фильм продюсерларидан бири Татьяна Петрик AKIpress нашрининг сешанба (15 январь) кунги хабарига кўра.

Фильм промоутерлари «Дарахт қўшиғи» фильмини «Қирғизистонинг илк фольклор мюзикли» деб номлаганлар, унда 1800 йилларда қирғиз даштидаги тақиқланган муҳаббат ҳикояси акс эттирилган.

«Бу кутилмаган қизиқарли мюзикл қирғиз кинематографиясининг янги муваффақиятли жанри. Унда қирғизларнинг кўчманчилар иримлари ва ҳурматга асосланган ранг-баранг анъаналари, тарихи ва урф-одатлари акс этган», дейилади фестиваль вебсайтида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500