Карвонсарой

Қирғизистонлик депутат АҚШ билан битим имзолашни тезлаштиришга чақирди

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон парламенти аъзоси Канибек Иманалиев Қўшма Штатлар билан келишувни тезлаштиришга чақирди, деб хабар беради 24.kg сешанба (15 январь) куни.

Қирғиз ҳукумати 2015 йилда Қўшма Штатлар билан ҳамкорлик битимини тўхтатган эди, ҳозирда таклиф этилаётган шартнома унинг ўрнини эгаллайди.

Иманалиев ўз таклифини парламентнинг ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик масалалари бўйича мажлисида тақдим этди.

«Мустақиллик йилларида, фақат тўрт ёки беш мамлакат, жумладан, Америка бизга грант маблағлари билан ёрдам берган», деди у. «Биз Америка билан тегишли ҳужжатларни имзолашни тезлаштиришимиз лозим.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500