https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/16/newsbrief-01
Қозоғистон тўлов шартларининг оғирлашиб кетгани сабабли Хитойнинг молиялаштирувидан воз кечди

Прокурор Денис Теннинг қотиллигида айбланаётганларга 20 йиллик қамоқ жазоси беришни сўради

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Чоршанба (16 январь) куни қозоғистонлик прокурор Олмаота судидан олимпиячи Денис Тенни ўлдирганликда айбланаётган икки гумондорга 10 йилдан 20 йилгача қамоқ жазоси беришни сўради, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Арман Қудайбергенов ва Нурали Қиясовлар 19 июль куни Олмаотада Тенга қарашли автомашинанинг ён ойналари ўғирлаш вақтида у билан тўқнаш келиб, уни ўлдирганликда айбланмоқдалар.

Қиясов Тенни ҳалокатли равишда пичоқлаганини тан олган.

Судланувчиларнинг иккови ҳам ўғирлик содир этганини тан олган, аммо қасддан қотиллик содир этиш айбига иқрор бўлмаган. Улар спортчини ўлдиришни режалаштирмаганликларини айтганлар.

Айблов томони, шунингдек, учинчи судланувчи – Жанар Толибаевага ўғирлик содир этгани ва жиноят ҳақида хабар бермагани учун 4 йиллик қамоқ жазоси сўраган. У Тенга пичоқлаш натижасида тан жароҳати етказилганидан бехабар бўлгани, фақатгина унинг автомобили ойналарини ўғирлаш ҳаракатидан хабардор бўлганини айтган.

25 яшар Тен 2014 йил Сочида бўлиб ўтган қишки олимпиадада бронза медалига сазовор бўлган ва Марказий Осиёдан биринчи бўлиб олимпиада медалини ютган фугурали учувчига айланган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha