Карвонсарой

HRW: Марказий Осиё давлатларида инсон ҳуқуқлари устувор аҳамиятга эга бўлиши лозим

Карвонсарой

НЬЮ-ЙОРК – Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган «Human Rights Watch» (HRW) ташкилоти пайшанба (17 январ) кунги баёнотида Марказий Осиё лидерларини минтақавий ҳамкорлик ва хорижий инвестициялар соҳасини кучайтириш саъй-ҳаракатлари доирасида инсон ҳуқуқлари масаласига алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

«Марказий Осиёдаги 105 миллион кишилик аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш учун, инсон ҳуқуқлари иқтисодий тараққиёт ва минтақавий ҳамкорликдан ортда қолмаслиги лозим», дейилади ҳар йили инсон ҳуқуқлари амалиётига оид ҳисобот чиқарадиган HRWнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича раҳбари Хью Уилямснинг баёнотида.

HRWга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришда ташаббус кўрсатиб, мамлакатда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ҳолатни яхшилаш йўлида сезиларли чораларни амалга оширган.

Шунингдек, баёнотда Сооронбай Жеенбековнинг ҳукмронлиги даврида Қирғизистонда «оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлигига нисбатан очиқ ҳужумлар нисбатан камроқ кузатилгани« қайд этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Инсон ҳуқуларига риоя қилиш одамлар учун ҳали устувор масала эмас...

Жавоб бериш