https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/01/17/newsbrief-02

Бишкекдаги намойишчилар мигрантларга қарши чора кўрилишини талаб қилдилар

Карвонсарой

БИШКЕК – Пайшанба (17 январ) куни Бишкекдаги Олатов майдонида тўпланган юзлаб намойишчилар ҳукуматдан хитойлик ноқонуний мигрантларни чиқариб юбориш ва уларга фуқаролик беришни тўхтатишни талаб қилдилар, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси.

Ташқи ишлар вазири Алмаз Имангазиевнинг намойишчиларга маълум қилишича, Қирғизистондаги барча хитойлик мигрантлар бу ерда қонуний истиқомат қилади.

Намойишчилар ҳукуматдан Қирғизистондаги барча Хитой компанияларидан текширув ўтказишни ва у ердаги ноқонуний мигрантларни аниқлашни талаб қилганлар.

Шу билан бирга, улар Хитойнинг Шинжон мухтор вилоятидаги қайта тарбиялаш лагерларига қамаб қўйилган этник қирғизларни қўллаб-қувватлаш ниятини изҳор қилганлар. Бу даъво Пекин томонидан рад этилган.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Ҳар ким ўз иши билан шуғулланиши керак. Сайланган президент давлатни бошқариши керак, вазирлар маҳкамаси - ижро этувчи ҳокимият, парламент эса - қонун чиқарувчи орган. Қурувчи уйлар қуриши, йўлсоз йўллар барпо этиши, шифокор беморларни даволаши, ўқитувчи болаларни ўқитиши, сотувчи савдо қилиши керак. Шундагина мамлакатда тартиб бўлади. Бошқарувда ҳеч нарсани тушунмайдиган, такасалтанг одам давлат ва ҳукуматга мамлакатни қандай идора қилишни ўргатмагани маъқул. Ҳеч қандай мамлакатда, ҳатто АҚШда ҳам бундай чиқишларга йўл қўйишмайди. Мамлакатда тартиб ва барқарорлик, тинчлик ва осойишталик ҳукм суриши керак, шундагина ривожланиш бўлади.

Жавоб бериш