Карвонсарой

Мирзиёев Берлинга ташрифидан янада яқин ҳамкорлик ва инвестицияларни кўзламоқда

Карвонсарой

БЕРЛИН – Ўзбекистон Германия билан муносабатларини «сезиларли даражада янги ва юқори даражага» олиб чиқишни истайди, деди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев душанба (21 январь) куни Германия канцлери Ангела Меркель ва бошқа германиялик етакчилар билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, деб хабар бермоқда Озод Европа/Озодлик радиоси (RFE/RL).

Сешанба (22 январь) куни уч кунлик ташрифига якун ясар экан, Мирзиёев яқин муносабатлар икки давлат ўртасидаги технологик ҳамкорликни кучайтириши ва Ўзбекистондаги Германия инвестицияларини оширишига умид билдирди.

Меркель унинг мамлакати «Ўзбекистонинг ишончли ҳамкори» бўлишни истаётганини таъкидлади.

«Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни кучайтириш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд», деди Меркель Мирзиёев билан музокаралардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида.

«Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, давлат бошқаруви шаффофлигини таъминлаш ва коррупцияга барҳам бериш йўлидаги ҳамкорлик ва конструктив мулоқот учун очиқ», деди Мирзиёев.

Икки давлат раҳбарлари сиёсий ва хавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар ва иқтисодиёт, савдо-сотиқ, молия, таълим, фан ва инновация соҳаларига оид тўққизта ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзоладилар, деб хабар берди Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

Мирзиёев ва Меркель Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ), Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ва бошқа ташкилотлар доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш таклифини билдирдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500