Карвонсарой

Ўзбекистон Тожикистонга табиий газ етказиб бериш ҳажмини оширади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Ўзбекистон Тожикистонга ўтган йилгига нисбатан 4 баравар кўпроқ табиий газ етказиб бермоқчи, деб хабар қилади Asia-Plus.

«Жорий йилда биз Ўзбекистондан 200 млн. куб метр табиий газ сотиб олишни режалаштиряпмиз», деб айтган «Тожиктрансгаз» давлат компанияси раҳбарининг ўринбосари Шавкат Шоимов Душанбеда журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Тожикистон Ўзбекистондан қарийб 54 млн. куб метр газ импорт қилган.

Шоимовнинг айтишича, айни пайтда «Тожиктрансгаз» ва «Ўзбекнефтгаз» давлат холдинг компанияси янги келишув тафсилотларини муҳокама қилмоқдалар.

Тожикистон мамлакат саноатини Ўзбекистоннинг табиий гази билан таъминлайдиган юқори босимли қувурларни тиклаган. Айни пайтда маиший фойдаланувчиларга хизмат кўрсатадиган паст босимли қувурларни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500