Карвонсарой

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Спутник»да чоп этилган аксил-Америка айбловларига эътироз билдирди

Максим Енисеев

ТОШКЕНТ – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов пайшанба (8 февраль) куни Тошкентда ўтказилган брифинг чоғида «Спутник-Ўзбекистон» нашрида чоп этилган, Қўшма Штатлар афғонистонлик жангариларнинг Марказий Осиёга ҳужумини уюштиришга ҳозирланаётгани ҳақидаги мақолага эътироз билдирди.

Чоршанба (7 февраль) куни чоп этилган мақолада Россиянинг афғон уруши фахрийлари уюшмаси раҳбари Франц Клинцевич «Тез орада Марказий Осиё жангариларнинг жиддий ҳужумига учраши ва бу ҳужумларни АҚШ махсус хизматлари Афғонистонда Россияга қарши тайёрлаётгани» ҳақида сўзлаган.

«Марказий Осиё республикаларининг ҳужумга учраши ҳақидаги бундай фикр-мулоҳазалар нафақат норозилик, балки одамларнинг ғазабини қўзғайди» деб ёзади Gazeta.uz Абдулазиз Комиловнинг сўзларидан иқтибос келтириб. Комилов «Спутник»да чоп этилган мақолага ишора қилар экан, «Эртага Марказий Осиёдаги вазият бутунлай издан чиқади» деган башоратларни «25 йилдан бери эшитиб келаётганини» айтган.

Комилов жангариларнинг Марказий Осиёга кириш ниятидаги эканини исботловчи ҳеч қандай далиллар йўқлигини таъкидлаган.

Комилов Ўзбекистоннинг афғон муаммосини ҳал этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини, жумладан, 2018 йилнинг март ойида Тошкентда 20 дан ортиқ мамлакат ва ташкилотлар иштирокида Афғонистон масаласи бўйича анжуман ўтказилганини алоҳида урғулади. «Биз тинчлик жараёнини ва бу мамлакат ҳукуматини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деди вазир.

Брифинг Тошкентда 19-20 февраль кунлари 100 дан ортиқ таҳлилчилар иштирокида ўтадиган «Марказий Осиёдаги ўзаро боғлиқлик» анжуманига тайёргарлик доирасида ўтказилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Марказий Осиёдаги афғон террорчилари ҳақидаги қўрқинчли ҳикоялари билан анчадан бери қўрқитиб келади. Россиядан ҳимоя сўрашимиз учун. Биз террорчиларни ўзимиз бир ёқлик қиламиз, асосийси Россиянинг ўзи уларга ёрдам бермаса бас.

Жавоб бериш

Толибонлар бошқа мамлакатларга боришмайди, уларга ўзларининг муаммолари ҳам етиб ортади 100 йилга

Жавоб бериш

Умуман олганда, шимолдаги қўшни «Турон» ЧВКга ўхшаган хусусий ҳарбий компанияларни киритиш йўли билан Марказий Осиё мамлакатларидаги барқарорликни издан чиқаришга уриниб кўриши мумкин

Жавоб бериш