Карвонсарой

Тожикистонда давлат сектори ва банк соҳасидаги коррупция ҳолатлари ошкор этилди

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Сешанба (12 февраль) куни Тожикистон давлат молия назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги ўтган йили қайд этилган коррупциявий ҳолатлар бўйича ҳисоботини эълон қилди, деб хабар беради Asia-Plus.

Мамлакат банк соҳаси ходимлари, жумладан, давлат ва хусусий банкларда ишловчилар томонидан коррупция билан боғлиқ 305 та жиноят содир этилган.

Бу рақам Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги тизимида 100 тани, Таълим ва фан вазирлигида 96 ҳамда ер ресурлари ва геодезия давлат қўмитасида 88 тани ташкил этган.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият органлари расмийлари 232 та шу турдаги жиноятларни содир этганлар.

Юқори лавозимли амалдорлар томонидан уруғ-аймоқчилик асосида ишга тайинлаш билан боғлиқ 63 ҳолат қайд этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500