Карвонсарой

Марказий Осиё давлатлари ҳудудий миграция муаммоларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) мутахассислари ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжон расмийлари сешанба-чоршанба (12-13 февраль) кунлари Душанбеда Марказий Осиёда миграция муаммолари ҳамда мигрантларни ҳимоя қилиш масалаларини муҳокама қилдилар, деб хабар берди Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ) ўз баёнотида.

ХМТ ва БМТнинг қочқинлар бўйича олий комиссари (UNHCR) АҚШ давлат департаментининг молиявий кўмагида техник мутахассислар гуруҳининг илк мажлисини ташкиллаштирган.

Учрашув Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Туркманистонни ўз ичига олган минтақавий миграция муаммоларини ҳал этиш бўйича минтақавий маслаҳат жараёни – Олмаота жараёни доирасида ўтказилмоқда. 2019-2020 йилларда бу тадбирга Тожикистон раислик қилади.

«Олмаота жараёни Марказий Осиё ҳукуматлари учун минтақа ҳудудида миграция ва мигрантлар ҳуқуқлари бўйича мулоқот олиб боришлари учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади», деди ХМТ миссиясининг Тожикистондаги раҳбари Кристина Транка.

«Мигрантларни ҳимоя қилиш, одам савдосига ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш, мигрантлар интеграцияси, миграцияни бошқаришда ҳукуматнинг ёндашуви Марказий Осиёда миграцияга оид энг муҳим масалалар бўлиб қолмоқда, деди у.

«Бу жараён миграция мутахассисларини хавфсиз миграцияни таъминлаш бўйича мувофиқлаштирилган чораларни ишлаб чиқиш йўлида бирлаштиради», деб қўшимча қилди Транка.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Migratsion jarayonlar Markaziy Osiyo hududlarida qachondan boshlanish tarixi va qachondan ayniqasa,jadal suratlarda o'sa boshlaganligi to'g'risida ham ma'lumotlar berilsa foydadan holi bo'lmas edi nazarimizda. Rahmat!

Жавоб бериш