Карвонсарой

Ўзбекистон Марказий банки 100 минг сўмлик банкнота чиқаради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Шанба (16 февраль) куни Ўзбекистон Марказий банки ўзининг Телеграм каналида янги, 100 минг сўмлик банкнота чиқарилиши ҳақида эълон қилди. У 15-аср олими Мирзо Улуғбек фаолияти ва астрономия фанидаги ютуқларига бағишланади.

25 февралдан муомалага чиқариладиган янги банкнотада кўзи ожиз инсонларга унинг қийматини аниқлаш имконини берадиган бўртма элемент мавжуд бўлади.

Банкнотанинг қиймати тахминан 12 долларга тенг.

Янги банкнота Ўзбекистонда энг йирик қийматдагиси бўлади, деб хабар беради Озод Европа/Озодлик радиоси душанба (18 февраль) куни. 50 минг сўмлик купюра 2017 йилнинг августида муомала чиқарилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500