Карвонсарой

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси январь ойида чоракдан кўпроққа ўсди

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – Январь ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда чорак қисмдан кўпроққа ошган. Бу ҳақда Фарғона Ньюс ахборот агентлиги ўзбек ҳукуматига таяниб хабар қилди.

Ялпи экспорт ва импорт ҳажми 3,3 млрд. долларни (27,7 трнл. сўм) ташкил этган. Ҳукумат маълумотларига кўра, бунда экспорт ва импорт деярли тенглашган. 2019 йил январь ойидаги умумий савдо ҳажми 2018 йилги кўрсаткичдан 26,8 фоизга кўпроқ бўлди.

Олтин савдоси қиймат жиҳатидан экспорт ҳажмининг қарийб ярмига тенг бўлди. Автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар импорти энг юқори даражани қайд этиб, 709 млн. АҚШ долларини (6 трлн. сўм) ташкил қилди.

Хитой, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Туркия Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари бўлиб қолмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500