Карвонсарой

Қозоғистон расмийлари ЕХҲТнинг одам савдосига қарши кураш бўйича тренингида қатнашди

Карвонсарой

ОЛМАОТА – Қозоғистон ҳукуматининг 16 нафар мансабдори Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) одам савдосига қарши кураш масалаларига бағишланган семинарида қатнашди. Бу ҳақда ташкилотнинг жума (1 март) кунги баёнотида хабар қилинган.

Семинар пайшанба (28 февраль) ва жума кунлари Олмаотада ўтказилди. Тадбирда Қозоғистоннинг 14 вилоятидан келган 16 нафар амалдордан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Семинар Остонадаги АҚШ элчихонаси, Ички ишлар вазирлиги ва EХҲТ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Тадбирда одам савдосига қарши курашда ҳокимликларнинг роли, ҳукумат идоралари ва халқаро нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлиги, шунингдек, ахборот алмашинуви масалалари муҳокама этилди.

ИИВнинг жиноий полиция департаменти раҳбарининг ўринбосари Сагат Мадиевнинг таъкидлашича, 2018 йилда Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан одам савдосига алоқадор 14 та ҳолат қайд этилган, улардан 5 таси вояга етмаганлар билан боғлиқ.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500