Қирғизистон савдо ва инвестициялар ҳажмини ошириш учун Покистонга узлуксиз авиапарвозларни йўлга қўймоқчи

Карвонсарой

ЛАҲОР, Покистон – Қозоғистон Покистонга бевосита авиапарвозларни йўлга қўймоқчи, мақсад – икки мамлакат ўртасида савдо ҳажмини ошириш, инвестицияларни жалб этиш ва туризмни ривожлантириш. Бу ҳақда якшанба (3 март) куни Express Tribune нашри Қирғизистоннинг Покистондаги элчиси Эрик Бейшембиевга асосланиб хабар берди.

Бейшембиев бу ҳақда Лаҳор савдо-саноат палатасидаги чиқишида айтиб ўтган.

«Биз ўзаро алоқада бўлиб туришимиз зарур», деб айтган у.

«Савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлаш учун тўғридан-тўғри рейслар имкон қадар тезроқ йўлга қўйилиши керак», деди Лаҳор савдо-саноат палатаси президенти Алмас Ҳайдер.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо ҳажмининг пастлиги бизнес ва иқтисодий алоқаларимиз яхши ривожланмаганидан дарак беради«, деб айтган у савдо ҳажмининг атиги 1 млн. АҚШ долларидан ошиқроқ бўлганини қўшимча қилар экан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)