Тожик суди ИДга қўшилишга уринган фуқарони 12 йилга озодликдан маҳрум қилди

Карвонсарой

ТУРСУНЗОДА, Тожикистон – Турсунзода шаҳар суди «Ислом давлати» (ИД) гуруҳига қўшилиш ва унинг сафида жанг қилишга уринган 23 яшар тожик фуқаросини 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда сешанба (5 март) куни Тожикистон бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб, Asia-Plus нашри хабар берди.

Хабарларга кўра, Жўрабек Султонов Россияда меҳнат мигранти бўлиб ишлаб юрганида ижтимоий тармоқлар орқали ИД ғоялари таъсирига тушган.

У ўтган йил ноябрда ИД сафига қўшилиш ниятида Москвани тарк этган ва Киев орқали Истамбулга борган.

У ўтган йил декабрда ноқонуний равишда Сурияга ўтишга уринган вақтда Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)