Карвонсарой

ХВЖ ва Тожикистон расмийлари янги кўмак дастурини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Иқтисодчи Падамя Ханделвал раҳбарлигидаги Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси Душанбеда Тожикистон учун мўлжалланган янги ёрдам дастури юзасидан музокаралар олиб борди. Бу ҳақда чоршанба (6 март) куни Asia-Plus нашри Тожикистон Миллий банкига (ТМБ) таянган ҳолда хабар берди.

ХВЖ ва ТМБ вакиллари дастурни ишга тушириш бўйича келишувга эришиш мақсадида 4 март куни Душанбе шаҳрида учрашув ўтказдилар.

Ханделвал мамлакатнинг кредит портфелида муддати ўтган кредитлар улушининг камайганини қайд этган.

Унинг таъкидлашича, Тожикистон ташқи қарзини камайтириши, хорижий инвестицияларни жалб қилиши, замонавий молия воситаларини ишга солиши ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириши лозим.

Учрашув чоғида ТМБ раҳбари Жамшед Нурмаҳмадзода ХВЖга барча зарурий ахборотни тақдим этишга тайёрлигини билдирди.

Нурмаҳмадзода февраль ойи бошида Душанбеда журналистлар билан учрашиб, Тожикистон март ойида ХВЖнинг 220 млн. долларлик (2 млрд. сомоний) кредитини олишга умид қилаётганини айтган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500