Карвонсарой

Жаҳон банки Қирғизистон вилоятларини ривожлантиришга оид янги лойиҳани амалга оширмоқчи

Карвонсарой

БИШКЕК – Жаҳон банки Қирғизистон ҳудудларини ривожлантиришга кўмаклашади. Бу ҳақда сешанба (12 март) куни Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий раҳбари Лилия Бурунчукка асосланиб, АКИпресс ахборот агентлиги хабар берди.

Бурунчук бу ҳақда Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков билан учрашуви чоғида маълум қилган.

«Ҳудудларнинг асосий кўрсаткичларини аниқлаш мақсадида таҳлил ишлари олиб борилди», деди Бурунчук. «Илк босқичда биз асосий эътиборни Ўш ва Боткен вилоятларига қаратмоқчимиз.»

Лойиҳа бир қатор масалаларни ҳал этиш, жумладан, «аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, рақамлаштириш, сув таъминоти, йўллар ва инфратузилмани яхшилашга қаратилган. Иккинчи босқичда республиканинг қолган вилоятлари қамраб олинади», деди у.

Томонлар, шунингдек, давлат харидлари тизимини ислоҳ қилиш, вилоятлардаги инфратузилмани ривожлантириш ва яхшилаш, рақамли технологияларни жорий этиш, тоза ичимлик суви таъминоти, молиявий секторни яхшилаш ва энергетикани ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500