Карвонсарой

Тожик-қирғиз чегарасида тўқнашув юз берди

Карвонсарой ва AFP

ДУШАНБЕ – Тожикистон-Қирғизистон чегарасидаги йўл қурилишига оид лойиҳа сабаб келиб чиққан тўқнашув натижасида бир нафар тожик фуқароси ҳалок бўлган, 11 одам жароҳатланган. Бу ҳақда пайшанба (14 март) куни Тожикистон томони маълум қилган.

Тожикистон чегара хизмати маълумотларига кўра, чоршанба (13 март) куни бир гуруҳ тожик фуқаролари Қирғизистоннинг лойиҳага оид режаларига норозилик билдирганлар. Чегаранинг икки томонида турган одамлар бир-бирларини тошбўрон қилганлар, ўқ овозлари эшитилган.

Қирғизистон чегара хизмати отишма юз берганини тасдиқлаган, бироқ, ўлим ҳодисаси ҳақида маълумот бермаган.

Низо Марказий Осиё мамлакатлари совет ўтмишини енгиб ўтишга интилаётган бир пайтда содир бўлди – тарихда Кремлнинг ушбу давлатлар ўртасида чегаралар белгилаб, уларни бир-бирига қарши қайраши этник ва ҳудудий келишмовчиликлар сонини оширган.

Қирғизистон томони низо туфайли ёпилган тумандаги икки йўлни очиш бўйича қўшни мамлакат расмийлари билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.

2013-2014 йилларда чегарадаги баҳсли ҳудудлар муаммосини ҳал этилганидан бери Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги савдо ҳажми ошиб бораётган эди.

Ўтган йилнинг июлида Марказий Осиёнинг беш мамлакати етакчилари Бишкекда йиғилиб, чегарадаги баҳсли ҳудудлар, савдо, сув ва туризм масалаларини муҳокама қилган эдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 3

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Путин март ойида Қирғизистонга учиб келади. Афтидан, замин ҳозирлаб, қўрқитишга уринадиганга ўхшайди.

Жавоб бериш

Ҳар доимгидек ҳаммасига Кремль ва совет ўтмиши айбдор. Уят эмасми?

Жавоб бериш

Ҳар доимгидек ҳаммасига Кремль ва совет ўтмиши айбдор. Уят эмасми?

Жавоб бериш