Карвонсарой

Жеенбеков: Қирғизистон АҚШ ва Бирлашган Қироллик билан ҳамкорликни жадаллаштиради

Карвонсарой

БИШКЕК – Қирғизистон АҚШ ва Бирлашган Қироллик билан ҳамкорликни жадаллаштириш ниятида. Бу ҳақда пайшанба (14 март куни) 24.kg нашри Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбековга таяниб хабар берган.

Жеенбеков бу ҳақда Қирғизистондаги дипломатик миссиялар раҳбарлари билан учрашуви чоғида айтиб ўтди.

«Биз Қўшма Штатлар ва Бирлашган Қироллик билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид ишларни жадаллаштирамиз», деди у.

«Ҳозирги вақтда АҚШ билан ҳамкорликка оид янги келишув лойиҳаси мувофиқлаштирилмоқда», деди Жеенбеков. «Шартномани муҳокама этиш асносида ўзаро манфаатлар ҳисобга олиниши зарур. Яқинда ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган 4,6 млн. АҚШ доллари (321,2 млн. қирғиз сўми) ҳажмидаги активларнинг қайтарилгани ишнинг муваффақиятли бошланишига замин бўлди. Ишни шу тарзда давом эттириш лозим.»

Жеенбеков савдо, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Германия, Швейцария, Франция, Венгрия ва Озарбайжонга ҳам расман ташриф буюриши ҳақида маълум қилган.

Қирғизистон Франция ва Италияда ҳам дипломатик ваколатхоналар очишни режалаштирмоқда, сабаби бу мамлакатларда яшовчи қирғизлар сони кўпаймоқда, деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Тўғри. Америка билан ҳамкорлик қилиш яхши.

Жавоб бериш