https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/03/18/newsbrief-01

​АҚШ БМТни Шинжондаги инсон ҳуқуқлари бузилишига барҳам беришга чақирди

Карвонсарой

ЖЕНЕВА, Швейцария – 13 март куни Америка Қўшма Штатлари Швейцариянинг Женева шаҳридаги БМТ идорасида «бир миллиондан ортиқ уйғурлар, этник қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмон озчиликлари вакиллари тутқунликда ушлаб турилган Шинжонда инсон ҳуқуқларининг давомли ва қўпол бузилишлари тўғрисида хабардорликни оширишга бағишланган тадбир ўтказди. Исломий озчиликлар гуруҳлари 2017 йилнинг апрелидан буён ҳибсда сақланмоқда», дейилади АҚШнинг Бишкекдаги элчихонаси тарқатган баёнотда.

АҚШ Германия, Канада, Нидерландия ва Бирлашган Қироллик билан бирга БМТни ушбу муаммога устувор аҳамият қаратишга чақирган.

Ҳукумат мансабдорлари, экспертлар ва қатағонларни бошдан кечирган шахслар ўз чиқишларида Шинжонда инсон ҳуқуқлари ва асосий эркинликларнинг бузилиш кўлами ва жиддийлигини қайд этдилар.

Анжуман иштирокчилари Шинжондаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро ҳамжамият томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган чораларни муҳокама қилганлар.​

Сизга мақола ёқдими?
2
Йўқ
Фикрлар 1
Сиёсат
Captcha

Хитойдаги ҳозирги вазият 1930-йиллардаги Гитлер Германиясини эслатади. У ерда ҳам уша пайтларда, ҳозирги Хитойда ҳам титул миллатни «энг юқори ирқ»ликка даъво қилиш ҳаракатлари бор, бўлган ва бу қандай натижаларга олиб келганлигини бутун дунё билади. Иккинчи Жаҳон урушида 50 000 000 инсон нобуд бўлган. Агар бутун дунё ўша пайт Германияга бирлашгандай бирлашмаса, бугунги Хитой ўз империалистик ҳаракатлари натижасида ва ўз молиявий ва иқтисодий имкониятлари билан дунё ҳамжамиятига Германия фашизмидан ҳам каттароқ зарар келтириши мумкин. Нафақат уйғурлар геноциди, балки инсоният геноциди гувоҳи бўлишимиз мумкин. Динсиз ҳукуматлар учун ҳеч нарса тўсиқ бўлаолмайди, айниқса коммунистлар учун.

Жавоб бериш