БИШКЕК – Ўтган шанба (23 март) куни Афғонистон билан чегарадош Хатлон вилоятида минага дуч келган тожик фуқароси ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри Тожикистон ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берган.
Вазирлик маълумотларига кўра, Даштижум қишлоғи жамоатидан бўлган Мўътабар Назаров Шоҳин (собиқ Шўрообод) чегара туманида ўт-ўлан териб юрганида минани босиб олган.
Тожикистон мудофаа вазирлигига кўра, миналар 1992-1997 йиллардаги фуқаролар уруши вақтида Афғонистондаги Бирлашган тожик мухолифати (БТМ) жангариларининг кириб келишига йўл қўймаслик мақсадида тожик-афғон чегарасида ўрнатилган эди.