АҚШ ўзбек пахтасини болалар меҳнати билан етиштирилган маҳсулотлар рўйхатидан ўчирди

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – АҚШ ҳукумати ўзбек пахтасини «мажбурий меҳнат ёки болалар меҳнати билан етиштирилган» маҳсулотлар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда АҚШ меҳнат вазирлигининг душанба (25 март) кунги билдиришномасида маълум қилинган.

Ушбу қарор ўтган йилнинг июль ойида АҚШ ҳукуматининг уч идораси ўзбек пахтасини ушбу рўйхатдан ўчиришни таклиф қилганидан сўнг қабул қилинган. АҚШ ҳукумати олинган изоҳлар ва мавжуд маълумотларни ўрганиб чиқиб, «Ўзбекистонда пайта теримида мажбурий болалар меҳнатидан фойдаланиш сезиларли даражада камайиб, жуда кам сонга тушган» деган хулосага келди, дейилади Меҳнат вазирлиги хабарида.

Ўзбек пахтаси бу рўйхатга 2010 йилда киритилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0
Сиёсат * Мажбурий 1500 та белги қолди (1500 max)