Карвонсарой

Қозоғистон Европа Кенгаши билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Карвонсарой

СТРАСБУРГ, Франция – Қозоғистон Европа Кенгаши (ЕК) билан ҳамкорликни кучайтиришдан манфаатдор, деб хабар беради «Казинформ» Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенкодан иқтибос келтириб. Ушбу режалар инсон ҳуқуқларига оид истиқболдаги ишларни ўз ичига олади.

Василенко сешанба (26 март) куни Франциянинг Страсбург шаҳрида ўтган Европа Кенгаши мажлисида сўзга чиққан. Тадбир ЕКнинг «2019-2020 йиллар учун Қозоғистон билан яхши қўшничилик муносабатларидаги устуворликлар» дастурининг 2-босқичи бошланиши муносабати билан ўтказилди.

Қозоғистон ҳуқуқ устуворлигини таъминлаш, ўз суд тизимини ислоҳ қилиш ва ЕКнинг мавжуд конвенцияларига қўшилиш масалаларида ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, деди Василенко.

Европа Кенгаши вакиллари Қозоғистоннинг қонун устуворлигини таъминлашда эришаётган ютуқларига юксак баҳо бердилар ҳамда фуқаролик ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, коррупцияга қарши курашиш ва гендер тенглигини таъминлаш бўйича келгусидаги ҳамкорликка тайёр эканликларини билдирдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500