Карвонсарой

Россияда ишлаб чиқарилган вертолёт ҳалокатга учради, 13 қозоқ ҳарбийси ҳалок бўлди

AFP

ОЛМАОТА – Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида ҳарбий вертолётнинг ҳалокатга учраши оқибатида унинг бортида бўлган 13 ҳарбий хизматчи ҳаётдан кўз юмган, деб хабар берди Қозоғистон мудофаа вазирлиги пайшанба (28 март) куни.

Вазирлик маълумотларига кўра, Россияда ишлаб чиқарилган Ми-8 вертолёти чоршанба (27 март) куни ҳалокатга учраган.

«13 ҳарбий хизматчи ўз жанговар вазифасини ўташ чоғида ҳалок бўлди», дейилади хабарда.

Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Twitter саҳифасида ҳалокат сабабларини тергов қилишга буйруқ бергани ҳақида ёзди.

Яқинда Ми-8 билан боғлиқ бир нечта ҳалокат юз берган. Ўтган йилнинг август ойида Сибирда шу русумли вертолётнинг қулаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлган эди.

Мудофаа вазирлиги ҳалокат қурбонларининг оилаларига компенсация пули тўланишини маълум қилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500