Карвонсарой

АҚШ ва Марказий Осиё расмийлари тадбиркорлик имкониятларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

ВАШИНГТОН, КО – АҚШ ва Тожикистон ишбилармонлар кенгаши жума (29 март) куни Вашингтонда «Марказий Осиёда бизнес юритиш» деб номланган давра суҳбатини ўтказди, деб хабар берди Asia-Plus пайшанба (4 апрель) куни Вашингтондаги Тожикистон элчихонасига асосланиб.

1991 йилда Тожикистон мустақилликка эришганидан бери Қўшма Штатларнинг Тожикистон билан иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқалари барқарор суратда ўсиб бормоқда. Тожикистон ва Афғонистон 1344 км узунликдаги умумий чегарага эга.

Мулоқотда АҚШ ҳукумати расмийлари, Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон элчилари, бизнес-ҳамжамият ва таҳлил марказлари вакиллари иштирок этдилар.

Иштирокчилар ўз мамлакатларидаги тижорий ва инвестициявий имкониятлар ҳамда савдо ва инвестициялар борасидаги ҳукумат ташаббусларини муҳокама қилдилар.

Тожикистоннинг Қўшма Штатлардаги элчиси Фарҳод Салим иштирокчиларга Тожикистонда бизнесни ривожлантиришга оид ташаббуслар, иқтисодий ислоҳотлар ва мамлакатда қулай инвестициявий муҳит яратилаётгани ҳақида сўзлаб берди.

АҚШ ва Тожикистон бизнес кенгаши 2016 йилда ташкил этилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Америка бизнеси билан узоқ муддатли ҳамкорликка умид қиламиз.

Жавоб бериш