Карвонсарой

ЕХҲТ Марказий Осиёлик божхона ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашади

Карвонсарой

ДУШАНБЕ – Жума куни Душанбеда Марказий Осиёлик божхона хизмати ходимлари учун маданий бойликларни ноқонуний тарзда олиб чиқишнинг олдини олишга оид тўрт кунлик семинар ўз якунига етди, деб хабар берди Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти сешанба (2 апрель) кунги баёнотида.

Дастур «Ислом давлати» (ИД) «халифалиги» тугатилгунига қадар бу гуруҳ томонидан амалга оширилганга ўхшаш хатти-ҳаракатларга барҳам беришга қаратилган. Ўшанда террорчилар Ироқ ва Суриядан тарихий буюмларни ноқонуний олиб чиқиб кетиш орқали миллионлаб даромад орттирган эдилар.

Ўқув машғулотларида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан йигирма бир нафар божхона ходими иштирок этди. Тренинг ЕХҲТ ва Жаҳон божхона ташкилоти (WCО) билан биргаликда ташкил этилди.

Маданий буюмлари аниқлаш, қайта ишлаш ва ҳужжатлаштириш бўйича тренинг машғулотлари Франция ва Голландия божхона хизмати мутахассислари томонидан олиб борилди.

Тренинг ЕХҲТга аъзо давлатларнинг божхона хизматлари учун масаланинг долзарблигини оширишга қаратилган ЕХҲТ лойиҳасининг бир қисми бўлди.

«Биргаликда эришилган тажриба ва билим Марказий Осиё давлатларининг ўзига хос ва жуда бой маданий меросини ҳимоя қила олишига ишонамиз», деди ЕХҲТнинг божхона хизмати бўйича маслаҳатчиси Горан Стожковский.

Машғулотлар ЕХҲТ ва Жаҳон божхона ташкилоти ҳамкорликда амалга оширган илк ташаббус бўлди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500