Карвонсарой

EХҲТ раиси Қозоғистон расмийлари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

Карвонсарой

НУР-СУЛТОН – Душанба (8 апрель) куни Нур-Султон шаҳрида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) амалдаги раиси Мирослав Лайчак қозоқ расмийлари билан музокара ўтказди, деб хабар беради Казинформ.

Айни вақтда Словакия ташқи ишлар вазири бўлган Лайчак ва Қозоғистон ташқи ишлар вазири Бейбут Атамкулов ЕХҲТнинг кун тартиби, ташкилотнинг Қозоғистон билан ҳамкорлик салоҳияти, Евроосиё ҳудудида хавфсизлик ва ўзаро ҳамкорликка оид келгуси режалар хусусида фикр алмашдилар.

«Биз ЕХҲТ тузилмаларини (органлари) масъулият ҳудуди бўйлаб бир текисда жойлаштириш заруриятини ҳам муҳокама қилдик», деди Атамкулов учрашувдан сўнг. «Шунингдек, ташкилот фаолиятини жадаллаштиришга кўмаклашувчи дала миссияларининг янги форматига ўтиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.»

Томонлар, шунингдек, 2020 йилда Хельсинки Якунловчи акти қабул қилинганининг 45 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган, ЕХҲТ котибиятининг Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Жануби-Шарқий Осий мамлакатлари уюшмаси билан ҳамкорлигини йўлга қўйишга қаратилган хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича халқаро анжуманни ўтказишга оид режаларни ҳам муҳокама қилдилар.

ЕХҲТнинг мақсади низоларни ҳал этиш, хавфсизлик ва кўп томонлама самарали ҳамкорликни таъминлашдир, деб қайд этди Лайчак душанба куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев билан учрашуви чоғида. У Қозоғистонннинг халқаро низоларни ҳал қилишдаги ролини алоҳида урғулаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500