Карвонсарой

Тўқаев июнь ойида навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини эълон қилди

Карвонсарой ва AFP

НУР-СУЛТОН – Сешанба (9 апрель) куни Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев июнь ойида навбатдан ташқари сайловлар ўтказилишини эълон қилди. Узоқ муддат иқтидорда бўлган президент кутилмаганда истеъфо берганидан сўнг мамлакат янги етакчига муҳтож, деб хабар беради AFP.

Мустақил Қозоғистоннинг ягона раҳбари бўлган Нурсултон Назарбоев ўтган ойда кутилмаганда ўз лавозимини тарк этиши ҳақида эълон қилган эди. У қарийб ўттиз йил давомида мамлакатни бошқарди.

Истеъфосидан кейин ҳам Назарбоев муҳим ваколатларини сақлаб қолган. У Тўқаевни президентлик муддати тугагунига қадар ўз ўринбосари деб айтган. Бу муддат келаси йил тугаши керак эди.

Сешанба куни Тўқаев 9 июнда президентлик сайловлари ўтказилишини эълон қилган.

Телевидение орқали халққа мурожаатида Тўқаев муҳим қарорга келиш олдидан элбоши бўлмиш Назарбоев ва бошқа юқори лавозимли расмийлар билан маслаҳатлашганини айтган.

«Биз элбошининг ижтимоий дастурлари ва стратегиясини муваффаққиятли ва самарали амалга ошириш устида ишлашни давом этишимиз зарур», деб айтган Тўқаев Nur.kz хабарига кўра.

«Вақтинчалик давлат раҳбари вазифасини ўтовчи шахс сифатида мен сайловлар очиқ, ошкора ва шаффоф ўтишини кафолатлайман.»

Тўқаев сайловда иштирок этиш-этмаслигини айтмаган, аммо кўпчилик таҳлилчилар унинг Назарбоев ўрнига камида қисқа муддатга сайланишини айтиб ўтганлар.

Назарбоевнинг 55 яшар қизи Дариға Назарбоева отасидан кейин президент лавозимига тайинланиши ҳақида айтилган бўлса-да, сешанба куни унинг июнь ойида бўладиган сайловларда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берилди.

«Йўқ, Назарбоева сайловда иштирок этишни режалаштирмаяпти», деди унинг вакили Сауле Мустафаева Tengrinews хусусий нашрига.

78 яшар Назарбоев «Миллат етакчиси» деб номланган конституциявий мақомга эга. У давлат бошқарувидаги «Нур Отан» партияси раиси ва давлат хавфсизлик кенгашининг умрбод раисидир.

«Биз қозоқ халқи иродасини ҳурмат қилувчи ишончли ва кенг қамровли президент сайловлари ўтказилишини сабрсизлик билан кутамиз», дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.

Сайловларда ким ғолиб бўлишидан қатъи назар, Қозоғистоннинг янги раҳбари кўплаб қийинчиликларга, жумладан, Россиянинг аралашуви билан боғлиқ хавотирларга дуч келади.

Қозоғистон шимолида асосан этник руслар истиқомат қилгани сабаб, мамлакат раҳбарияти этник қозоқларни жанубдан шимолга ихтиёрий равишда кўчириш чорасини қабул қилган. Бу чора Кремлнинг мамлакатда этник низолар келтириб чиқаришининг олдини олиш мақсадида амалга оширилгани айтилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Назарбоев тўғри қадам қўйди.Каримовга ухшаб улгунича бўлганида унинг авлодларини тақдири хавотир остида қолар эди.Аммо Қозоқ йитакчиси анча ақилли инсон экан.Энди навбат Тожикларга келди.

Жавоб бериш