Карвонсарой

АҚШ Марказий Осиёда сув ресурсларига оид ҳамкорликни ривожлантирмоқда

Карвонсарой

ТОШКEНТ – Душанба (22 апрель) куни Қўшма Штатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги трансчегаравий Подшоота дарёси кичик ҳавза кенгашининг иккинчи қўшма учрашувини ташкиллаштирди, ундан мақсад Марказий Осиёда сувдан унумли фойдаланишни кафолатлаш ва трансчегаравий низоларни бартараф этишдир, дейилади Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг сешанба (23 апрель) кунги баёнотида.

Қурғоқчил Марказий Осиёда сув танқислиги анчадан бери низоларга сабаб бўлиб, мунтазам трансчегаравий тўқнашувларга келтириб чиқарар эди.

АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ва Марказий Осиё минтақавий экологик маркази (CAREC) ёрдамида ташкиллаштирилган тадбир Ўзбекистоннинг Наманган шаҳрида бўлиб ўтди. Улар Марказий Осиё давлатларида сув оқими бўйлаб ҳамкорликни ривожлантиришга интилмоқдалар.

Фарғона водийсидаги Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасидаги Подшоота кичик трансчегаравий дарё «Smart Waters» лойиҳасининг саккизта тажриба участкасидан бири бўлиб, умумий сув ресурсларини унумли бошқаришга кўмаклашади.

«Самарали трансчегавий сув ресурсларини бошқариш ва ҳамкорлик Марказий Осиёнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланиши ва барқарорлиги билан узвий боғлиқ», деб айтган USAIDнинг Ўзбекистондаги раҳбари Гари Роббинс АҚШ элчихонаси баёнотига кўра. «Бугунги учрашув Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида умумий сув ресурсларини биргаликда бошқариш йўлидаги ижобий қадамдир.»

Бу орада Ўзбекистон 2019 йил учун Сирдарё ва Амударё орқали қўшни давлатлар билан ирригация квоталари бўйича келишувга эришди. Бу ҳақида сешанба куни Tashkent Times нашри Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлигига асосланиб хабар берган.

19 апрель куни Тошкент шаҳрида Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссиясининг (ДСХМК) навбатдаги 76-йиғилиши иштирокчилари сув омборлари каскадларининг ишлаш режими ва лимитдан фойдаланиш натижаларини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон расмийлари Орол денгизи ҳавзасидаги давлатларга ёрдам кўрсатиш тадбирлари дастурини ишлаб чиқиш таклифини билдирдилар.

1992 йилнинг февраль ойида ташкил этлган ДСХМК сув ресурсларини бошқариш ва трансчегаравий сув ҳавзаларидаги табиий жараёнларнинг барқарорлигини таъминлашга интилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500