https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/04/26/newsbrief-02

«Harlem Globetrotters» АҚШ билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва зўравонликка қарши кураш дастури билан Ўзбекистонга ташриф буюради

Карвонсарой

ТОШКЕНТ – 29 апрелдан 6 майга қадар “Harlem Globetrotters” баскетбол жамоаси Ўзбекистонга ташриф буюриб, АҚШ Давлат департаментининг спорт элчилари дастурини тақдим этади. Бу ҳақда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси пайшанба (25 апрель) куни хабар берди.

Кўргазмали баскетбол жамоаси ёшлар ўртасида баскетбол бўйича ўқув ўйинларини ўтказади ҳамда мактабларда зўравонликка (буллинг) қарши «T.E.A.M. Up» дастурини тақдим этади. Ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш ўзбек ҳукуматини ташвишга соладиган экстремистик кучлар таъсиридан уларни ҳимоя қилиш воситаси сифатида кўрилади.

2017 йили қайта ташкил этилган Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ўз олдига норози инсонларнинг экстремистлар таъсирига тушишининг олдини олиш каби устувор вазифаларни қўйган. 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Ёшлар иттифоқини ташкил этишга оид фармонида ҳам «мафкуравий таҳдидларга қарши ёшларнинг иммунитетини ошириш» устувор масалалардан бири этиб белгиланган.

«Globetrotters» АҚШнинг яхши ният элчилари сифатида бутун дунё бўйлаб анчадан бери хизмат кўрсатиб келмоқда.

«Globetrotters» дастури Қўшма Штатларнинг узоқ йиллардан буён ҳамкор ва шериги саналган Ўзбекистон ҳукумати ва халқи билан маданий ва ижтимоий алоқаларни янада кучайтиришга кўмаклашади, дейилади элчихона хабарида.

Ўзбекистон сафари жамоа учун дунёнинг 124-мамлакатига ташриф бўлади. «Harlem Globetrotters» 26, 28 ва 30 май кунлари Тошкентдаги “Ҳумо” аренасида ўзининг доимий рақиби «Washington Generals» билан учта ўйин ўтказади.

«АҚШ Давлат департментининг яхши ниятни дунё бўйлаб ёйиш ҳақидаги чақириғига хайрихоҳ бўлиш биз учун шараф», дейди «Globetrotters» президенти Ҳовард Смит.

«93 йиллик тарихга эга жамоа таркибида бўлиш чуқур маъно касб этади ва биз ўз брендимиз ва маҳоратимизни Ўзбекистондаги янги давраларда намойиш этишдан ниҳоятда бахтиёрмиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha