Карвонсарой

АҚШ ва туркман расмийлари Ашхободда ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Карвонсарой

АШХОБОД – Пайшанба (2 май) куни Ашхабодда АҚШ дипломатик делегацияси Туркманистон расмийлари билан учрашди. Бу ҳақда AKIpress ахборот агентлиги Туркманистон ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берган.

АҚШ Давлат департаментининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича бюросининг Марказий Осиё ишлари идораси раҳбари Марк Муди Америка делегациясига раҳбарлик қилди.

Томонлар сиёсий ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазиятни тартибга солишга оид чораларни муҳокама қилдилар. Сўнгги йилларда туркманистонлик чегарачилар билан афғон жангарилари ўртасида шиддатли тўқнашувлар содир бўлган.

Туркманистон ва АҚШ расмийлари халқаро майдонлардаги ҳамкорлик, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари билан минтақалараро алоқаларни кенгайтиришга қаратилган «C5 + 1» минтақавий ҳамкорлик форматинининг аҳамиятини алоҳида таъкидладилар.

Томонлар Туркманистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида хавфсизлик, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик механизмларини белгилаб, Туркманистон-Америка ишбилармонлар кенгашининг муҳим ролини қайд этдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500