Карвонсарой

Сайлов олдидан Қозоғистонда ҳибслар амалга оширилди, сайтлар блокланди

AFP

ОЛМАОТА – Пайшанба (9 май) куни Қозоғистон полицияси келаси ой ўтказиладиган сайловлар олдидан ҳукуматга қарши намойиш иштирокчиларини ҳибсга олди, шу билан бир вақтда машҳур янгиликлар ва ижтимоий тармоқлар веб-сайтлари ўчирилган.

AFP мухбирлари Олмаота майдонида Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалаба куни паради чоғида намойишга чиқиш чақириқлари ортидан 6 кишининг ҳибсга олинганига гувоҳ бўлганлар.

Собиқ сенат спикери ва дипломат Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловда ғалаба қозониши деярли аниқ экани айтилмоқда. Узоқ муддатдан бери президентлик қилган Нурсултон Назарбоев март ойида кутилмаганда истеъфо берганидан сўнг, Тўқаевни муваққат президент этиб тайинлаганди.

Сўнгги йилларда Назарбоев хавфсизликка оид турли муаммолар, жумладан Сурия ва Ироқдаги «Ислом давлати» (ИД) сафига қўшилган юзлаб қозоқларнинг радикаллашувига қарши кураш муаммоси билан тўқнаш келган. Январь ойи ҳолатига кўра, Сурияда камида 360 нафар қозоғистонлик бор, деган эди ўшанда таразлик сиёсатшунос Руслан Сексенбаев Карвонсарой билан суҳбатда.

Пайшанба куни интернет фойдаланувчилари бир қатор маҳаллий янгиликлар сайтлари, жумладан Озодлик радиосининг қозоқ хизмати сайтига кириб бўлмаётгани ҳақида шикоят қилганлар. Facebook, YouTube ва Instagram ҳам ишламаган.

Шу билан бирга, олмаоталиклар мобил интернет хизматлари ҳам ишламаётганини айтганлар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500