Карвонсарой

ЕИнинг Марказий Осиё бўйича янги стратегияси шериклик алоқаларини кучайтиришга қаратилади

Карвонсарой

БРЮССEЛЬ – Чоршанба (15 май) куни Европа комиссияси (ЕК) Марказий Осиё давлатлари билан «кучли, замонавий ва ҳеч кимни ажратмайдиган ҳамкорлик» ўрнатишни кўзда тутувчи янги стратегияни қабул қилди, деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси.

16 саҳифали ҳужжат ЕКнинг Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон бўйича яқин йиллардаги мақсадларини белгилайди. ЕК Европа Иттифоқининг ташкилот битимларини қўллаб-қуватловчи тузилмаси ҳисобланади.

ЕИнинг Марказий Осиё билан ҳамкорлиги турли шаклларда, жумладан хавфсизликка қаратилган Марказий Осиёдаги чегара бошқаруви дастури кўринишида ҳам келган.

Янги ҳужжат 2007 йилги худди шундай ҳужжатни мазмунан тўлдиради.

ЕИ «ўзаро алоқаларни кучайтиришни истаган ва бунга имкони бўлган Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларни мустаҳкамлайди», дейилади ҳужжатда.

Шу билан бирга, иттифоқ «минтақалараро савдо ва инвестиция бўйича тизимли чекловларни бартараф этиш, қолган Марказий Осиё давлатларини Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор муносабатларга кўмаклашиш устида ишлайди».

2015 йилда Брюсселнинг Қозоғистон билан имзолаган Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик шартномаси минтақадаги муносабатлар учун пойдевор бўлиб хизмат қилади, дейилади ҳужжатда.

ЕИ Қирғизистон ва Ўзбекистон билан ҳам худди шундай ҳужжатларни имзолашни режалаштирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500