Карвонсарой

USAID силга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам бермоқда

Карвонсарой

ТОШКEНТ – Чоршанба (22 май) куни Тошкентда сил касаллигига қарши курашга бағишланган икки кунлик халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Тошкентдаги АҚШ элчихонаси хабар қилди.

Анжуман АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон республикаси фтизиатрия ва пульмонология илмий-тадқиқот тиббиёт маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Халқаро мутахассислар, Марказий Осиё ҳукумат расмийлари, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Силга барҳам бериш стратегиясининг амалга оширилиши ва Силга қарши курашиш бўйича Бирлашган миллатлар ташкилоти Баёнотини амалиётга тадбиқ этиш йўлларини муҳокама қилдилар.

USAID силга қарши кураш соҳасида Ўзбекистон билан 20 йилдан зиёд вақт мобайнида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

АҚШнинг Ўзбекистонга кўрсатган ёрдами турли шакллар, жумладан, «Афғонистон билан чегарани мустаҳкамлаш ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига барҳам бериш» бўйича яқин ҳамкорликни ўз ичига олади, дейилган эди 2018 йил май ойидаги Оқ Уй баёнотида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500