Карвонсарой

Техно-фестивалда ўзбек аскарларининг ихтиролари намойиш қилинди

Карвонсарой

ТОШКEНТ – 300 дан ортиқ ўзбек аскарлари шанба ва якшанба (25-26 май) кунлари мамлакатда илк бор ўтказилган «Techno Discovery - 2019» фестивалида ўз ҳарбий ихтироларини намойиш этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги хабар берди.

Тадбир Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий полигонда бўлиб ўтди.

Ҳарбийлар томонидан яратилган ихтиролар қаторида сув тагида ҳаракатланадиган робот, автоматни масофадан туриб бошқариш қурилмаси, 1000 метр узоқликкача тунда кўриш имкониятига эга автоматлар тақдим этилди.

Тадбирда мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва вазирликнинг бошқа мутасаддилари иштирок этдилар.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500