https://central.asia-news.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/05/30/newsbrief-01

ИД жангариларига алоқадор 148 нафар ўзбек фуқароси Суриядан ватанига қайтарилди

AFP

Қамишли, СУРИЯ – Сурия шимоли-шарқидаги курд раҳбарияти чоршанба (29 май) куни «Ислом давлати» (ИД) гуруҳи билан боғлиқ бўлган аёллар ва болалардан иборат 148 нафар фуқарони ўзбекистонлик дипломатларга топширди.

Курдлар матбуот котиби Камол Акефнинг AFPга маълум қилишича, жами 300 дан ортиқ ўзбекни ватанига қайтариш мўлжалланган. ИД «халифалиги» АҚШ қўлловидаги кучлар тарафидан тор-мор этилганидан сўнг, курдлар қочоқлар масканларида қолиб кетган минглаб хорижлик жангариларни кўчиришга ҳаракат қилмоқда.

Юзлаб ўзбеклар Ироқ ва Сурияда жанг қилаётган гуруҳлар, жумладан ИД сафига қўшилгани айтилади.

Исёнчиларнинг сўнгги истеҳкомидан қочишга уринган чоғида ушланган ёки таслим бўлган гумондор жангарилар ҳали-ҳамон курд қамоқхоналарида сақланмоқда.

AFP мухбирининг хабар беришича, чоршанба куни аёллар ва болалар Қамишлига оқ автобусларда олиб келинган.

Автобуснинг кўк пардаси оридан баъзи аёллар жангарилар қўллайдиган ишора билан бармоқлари билан осмонга ниқтаганлар.

Жумладан, ёш болалардан иборат 90 кишилик гуруҳ самолётда Россиянинг Суриядаги ҳаво базаси орқали Ўзбекистонга олиб кетилади, деди Акеф.

Яқин кунларда ўзбекистонлик аёллар ва болалардан иборат иккинчи гуруҳ ҳам Ўзбекистонга қайтарилади, деди у.

10 май куни Қозоғистон ҳам асосан ёш болалардан иборат бўлган 231 нафар фуқаросини Суриядан ватанига қайтарган эди.

Сизга мақола ёқдими?
1
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha